1

“Манчестер Сити” “Астон Вилла”ни мағлубиятга учратди (ВИДЕО)

СПОРТ 08.05.2014, 09:41
“Манчестер Сити” “Астон Вилла”ни мағлубиятга учратди (ВИДЕО)

Кеча Англия премьер лигасининг “Манчестер Сити”-“Астон Вилла” ўртасидаги қолдирилган тур учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу учрашувда “Челси” ҳамда “Ливерпуль” мухлислари “Астон Вилла” ғалабасини кутишган эди. Аммо, улар кутган мўжиза рўй бермади. “Сити” рақиб дарвозасига жавобсиз 4 та тўп киритди ва чемпионликка яна бир қадам ташлади.

“Челси” чемпионлик учун курашдан аниқ чиққан бўлса, “Сити” ҳамда “Ливерпуль” ўртасидаги фарқ 2 очкони ташкил этмоқда. Сўнгги турда “Манчестер Сити” ўз майдонида “Вест Хэм”ни қабул қилса, “Ливерпуль” “Ньюкасл” билан беллашади. “Ливерпуль” чемпион бўлиши учун ўз рақибларини енгишлари ва “Ман Сити” мағлубиятга учраши керак бўлади, дурранг ҳам “Сити”ни Англия чемпионига айлантиради.

Сўнгги турнинг барча учрашувлари бир вақтда 11-май куни, Тошкент вақти билан 19:00 да бошланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1