1

Олег Назаров: Ўзбек ошхонаси жаҳонда етакчига айланди. У япон ва итальян миллий таомларини ортда қолдираяпти

ЖАМИЯТ 20.02.2018, 11:33
Олег Назаров: Ўзбек ошхонаси жаҳонда етакчига айланди. У япон ва итальян миллий таомларини ортда қолдираяпти

Россиялик профессионал ресторан танқидчиси, сатирик ёзувчи, шоумен, Россия ньюсмейкерлари мустақил уюшмаси президенти Олег Назаров ўзбек миллий таомлари қандай қилиб ўз йўналиши бўйича дунё етакчиларини четга чиқариб қўйгани ҳақида гапириб берди, деб ёзади «Халқ сўзи» нашри.

Унинг сўзларига кўра, айни пайтда ўзбек ошхонаси жаҳонда етакчига айланган. У япон ва итальян миллий таомларини ортда қолдираяпти. Рус ошхонаси эса кучли учликка кириш арафасида.

— Ўзбеклар мана ўн йилдирки етакчиликни ҳеч кимга бермай келаяпти, — дейди у. — Баъзан “ўлиб бораётган” ресторанни чойхонага айлантиришдек оддий, лекин янгича ғоянинг ўзи етарли бўлади. Ҳозирда шундай ёндашув жонланаяпти. Фақат ошпазлар Ўзбекистондан бўлиши керак, бошқаларнинг палови уларникидек чиқмайди.

Танқидчининг кузатувларига кўра, рус ошхонаси Қрим воқеасидан ресторанларда чет эл тансиқ таомлари йўқола бошлагач, қайта туғилди. Таомхоналар эски рецептларни қидирди, янгиларини ўйлаб топди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1