1

Россия чемпиони Ўзбекистон терма жамоаси аъзосига айланди

СПОРТ 12.05.2014, 16:29
Россия чемпиони Ўзбекистон терма жамоаси аъзосига айланди

Халқаро гимнастика федерацияси (FIG) Ижроия қўмитасининг Қувайтда ўтказилган йиғилишида бадиий гимнастика бўйича уч карра Жаҳон Кубоги совриндори, 2013 йилги Бутунжаҳон ўйинлари бронза медали соҳиби, уч карра Россия чемпиони Елизавета Назаренковани Ўзбекистон терма жамоаси сафига ўтиши маъқулланди. Бу ҳақда olamsport.com нашри хабар бермоқда.

Ўзбекистон Гимнастика федерациясидан олинган маълумотга кўра, Елизаветта Назаренкова Ўзбекистон фуқоролигини қабул қилган ва мамлакатимиз терма жамоаси сафида ўзининг дастлабки мусобақасини жорий йилнинг 20-25 май кунлари Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган Жаҳон кубоги баҳсларида ўтказади.

Нашрнинг қайд этишича, Елизавета Назаренкова 1995 йилнинг 27 август куни Россиянинг Мурманск шаҳрида дунёга келган. Россия терма жамоасига номзод бўлиб келган бу спортчи қиз уч маротаба мамлакат чемпиони бўлган. Кўплаб халқаро турнирлар совриндори.  Елизавета Назаренконинг мураббийи  Ирина Винер Усмоновадир.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1