1

Максим Шацких: "Қосимов билан гаплашдим ва Тошкентга бораман"

СПОРТ 14.05.2014, 08:42
Максим Шацких: "Қосимов билан гаплашдим ва Тошкентга бораман"

27 ва 29 май кунлари Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Уммон билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказишидан хабарингиз бор.

Режага кўра, ушбу ўйинларнинг бирида терма жамоада кўп йиллар давомида фаолият олиб борган уч нафар футболчи ўзларининг хайрлашув учрашувларини ўтказишади, дея ёзади Championat.Asia нашри.  

Гап Улуғбек Бақоев, Виктор Карпенко ҳамда кўп йиллар давомида терма жамоа етакчиси ва сардори сифатида фаолият юритган Максим Шацких ҳақида бормоқда. Бу хабарни терма жамоамиз устози Миржалол Қосимов маълумотни расман тасдиқлади. 

"Ҳа, бу мавзуда кеча Миржалол билан телефонда гаплашдик. Таклифни эшитиш жуда ёқимли бўлди. Ҳозир Ватанга бориш тараддудини кўряпмиз. Оила аъзоларимнинг ҳам Тошкентга боришмаганига анча бўлганди. Бу кунни орзиқиб кутяпман. Фурсатдан фойдаланиб, миллий терма жамоада хайрлашув учрашуви ташкил этиб бераётгани учун ЎФФ раҳбарияти ва шахсан Миржалол Қўшоқовичга миннатдорчилик изҳор қиламан. Тез кунда Тошкентда кўришгунча!", - деди Шацких Championat.Asia нашрига. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1