Малайзиянинг йўқолган Boeing самолёти ҳарбийлар томонидан уриб туширилганлиги таҳмин қилинди

ДУНЁ 19.05.2014, 11:15
Малайзиянинг йўқолган Boeing самолёти ҳарбийлар томонидан уриб туширилганлиги таҳмин қилинди

Март ойида Malaysia Airlines авиакомпаниясига тегишли лайнернинг йўқолишининг янги талқини таҳмин қилинди.  

Фантаст ёзувчи Найджел Коурсон ўзининг Рейс 370 ҳақидаги китобида АҚШ ва Таиланд ҳарбийлари ўқув машғулотлари давомида уни уриб юборганликларини ёзди. Коурсоннинг айтишича, шу туфайли қидирув ишлари атайлаб нотўғри йўналиш томон ўзгартирилган. 
Йўқолган лайнер йўловчиларининг яқинлари эса бу таҳминни танқид қилишди. Улар ёзувчининг самолёт ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга бўлмай туриб, китоб ёзганини ноўрин дея баҳолашди.    

Эслатиб ўтамиз, 8 март куни Малайзия авиакомпаниясига қарашли бўлган самолёт парвозга чиққанидан икки соат ўтгач, сирли тарзда ғойиб бўлган. Boeing бортида 14 мамлакатдан 239 киши бўлган.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1