АсосийJamiyat

Жаҳонгир Ҳотамов Хоразм вилояти прокурори этиб тайинланди

'Жаҳонгир Ҳотамов Хоразм вилояти прокурори этиб тайинланди'ning rasmi

Ўзбекистон Бош прокурорининг 27 февралдаги буйруғига мувофиқ, Жаҳонгир Ҳотамов 5 йил муддатга Хоразм вилояти прокурори лавозимига тайинлади ва мазкур прокуратура ҳайъати раиси этиб тасдиқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Жаҳонгир Ҳотамов бунга қадар Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, олдин бу лавозимда фаолият юритган А. Мавлонов Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи этиб тайинланган эди.

    Бошқа янгиликлар