1

Японияда Симмоэ вулқони уйғонди

ДУНЁ 01.03.2018, 11:15
Японияда Симмоэ вулқони уйғонди

Япониянинг Кюсю оролидаги Кирисима тоғида Симмоэ вулқони уйғонди, деб хабар берди Ria.ru нашри.

Метеорологлар маҳаллий вақт билан соат 08.50 да вулқоннинг отилганлигини қайд этишди. Ҳудудда об-ҳаво ёмонлиги, кўришнинг қийинлиги туфайли айни пайтда метеорологлар вулқондан тутун кўтарилаётганини аниқлай олишмаяпти.

Маълум қилинишича, вулқондан 10 километр узоқликда жойлашган Миядзаки префектурасидаги аҳоли пунктига вулқон кули етиб келган.

Симмоэ вулқони сўнгги марта ўтган йилнинг октябрь ойида отилган бўлиб, унинг тутуни 300 метргача кўтарилган эди. Ҳудудда фавқулодда ҳолат эълон қилинди ва одамларни зудлик билан эвакуация қилишга тайёргарлик ишлари бошланди.




Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1