Испаниянинг "Сельта" жамоасини бошқариб келган таниқли собиқ футболчи Луис Энрике Каталониянинг "Барселона" клуби бош мураббийи этиб тайинланди.
44 ёшли испаниялик мутахассис билан келишув 2 мавсумга мўлжалланган. Мураббийнинг биринчи матбуот-анжумани чоршанба куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда Goal.com нашри хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Луис Энрике "Барселону Б" ва "Рома" клубларини бошқарганди. Футболчилик фаолияти давомида эса у каталонияликлар сафида 1996 ва 2004 йилларда тўп сурган.