1

«Пахтакор» яна сўнгги дақиқада урган голи билан ғалаба қозонди

СПОРТ 21.05.2014, 09:56
«Пахтакор» яна сўнгги дақиқада урган голи билан ғалаба қозонди

Кеча Олий лиганинг 9-туридан ўрин олган "Пахтакор" ҳамда "Навбаҳор" клублари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.

Унда 2:1 ҳисоби қайд этилиб, тошкентликларнинг ғалабаси билан якунланди. Игорь Сергеев учрашувнинг 5-дақиқасида ҳисобни очиб, майдон эгаларини олдинга олиб чиқди. Орадан беш дақиқа ўтар-ўтмас Бахтиёр Ёқубов "Навбаҳор"нинг жавоб голини йўллади. Қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнгги сонияларида Боян Миладинович пенальтидан иккинчи голни киритди ва майдон эгаларига ғалаба келтирди.

Uff.uz сайтининг берган маълумотига кўра, иккинчи тўп 97-дақиқада киритилган. Championat.Asia сайтининг берган маълумотига кўра эса гол 94-дақиқада киритилган. Шунга ўхшаш вазият "Динамо"-"Пахтакор" учрашувида ҳам кузатилган бўлиб, ўшанда ҳам "Пахтакор" футболчилари сўнгги дақиқада тўп киритишган ва спорт нашрлари гол урилган дақиқаларни турли хил қилиб кўрсатишган. Ушбу учрашувда самарқандликлар ҳакам ҳаркатларидан норози бўлишган эди. 

"Пахтакор"-"Навбаҳор" учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида эса "Навбаҳор" мураббийи Бахтиёр Ашурматов ҳакам ўйинни ўлдирганини айтиб ўтди.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1