1

Ўзбекистон ва Қирғизистон Ички ишлар вазирликлари ўзаро ҳамкорликни бошлади

СИЁСАТ 05.03.2018, 09:41
Ўзбекистон ва Қирғизистон Ички ишлар вазирликлари ўзаро ҳамкорликни бошлади

Тошкентда 2 март куни Ўзбекистон ва Қирғизистон республикалари Ички Ишлар вазирликлари орасида Идоралараро мувофиқлаштириш ишчи гуруҳининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда ИИВ матбуот хизмати.

Йиғилишда Ички ишлар вазирликлари орасида умумжиноий ҳаракатларга қарши курашиш ва қидирув фаолиятида ҳамкорлик қилиш масалалари кўриб чиқилди.

Ундан ташқари, ҳар икки томон терроризм, экстремизм ва ноқонуний миграция бўйича маълумот алмашинуви борасидаги фаолиятининг ҳозирги кундаги ҳолати ва келгусидаги истиқболи, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний савдосига қарши курашиш бўйича ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш йўллари муҳокама этилди.

Шунингдек, иштирокчилар икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва белгиланган соҳаларда тажриба алмашиш масалалари борасида фикрлашдилар.

Тадбир якунига кўра, 2018-2019 йил учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Қирғизистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Протокол, шунингдек, йиғилиш Баённомаси имзоланди.

Таъкидлаш керак-ки, ушбу учрашув Ўзбекистон ва Қирғизистон раҳбарларининг 2017 йил 13 декабрда Тошкентда бўлиб ўтган мулоқотининг мантиқий давоми бўлди. Ўзбекистон ИИВ томонидан тадбирни вазирнинг биринчи ўринбосари, генерал-майор Д.Назармуҳамедов, қирғизистонлик ҳамкасблар томонидан – вазир ўринбосари, милиция генерал-майори Д.Абдикаров бошқарди.

Первое заседание межведомственной Координационной рабочей группы между МВД Республики Узбекистан и МВД Кыргызской Республики


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1