1

Хитой армиясида ҳарбийлар сони қисқартирилади

ДУНЁ 05.03.2018, 13:04
Хитой армиясида ҳарбийлар сони қисқартирилади

Хитой ҳукумати мамлакат халқ-озодлик армияси ҳарбийлари сонини 300 минг нафарга қисқартириш бўйича чораларни якунига етказди. Бу ҳақда Умумхитой халқ вакиллари мажлиси давомида ХХР Давлат Кенгаши раҳбари Ли Кэцян баёнот берган. Хитой Қуролли кучлари ҳарбийлар сони бўйича ҳамон дунёдаги энг йирик армия саналади. Мамлакатда фуқаролик уруши охирлари ва ХХР га асос солинган 1949 йил 1 октябрда 5, 5 миллион ҳарбий хизматчи бўлган. Кейинроқ бу рақам қисқариб борди, бироқ ҳудудий ва ички сиёсий низолар вақтида яна ошиб борди.

1951 йил-Корея уруши вақтида 6,27 млн., 1975 йилдаги Маданий Инқилоб даврида эса 6,1 млн. аскар ва офицерлар бўлган.

Сўнгги йилларгача Хитой қуролли кучлари 2,3 миллион киши деб ҳисобланаётган эди. 2015 йилда эса мамлакатда кенг кўламли ҳарбий ислоҳотлар ҳақида эълон қилинган. Хитой халқ-озодлик армияси ҳарбийлари сонининг 300 минг нафарга қисқартириш чораси ҳам унинг доирасида амалга оширилди. 2020 йилгача якунланадиган ислоҳотлар доирасида армиянинг ташкилий штат тузилмасига ўзгартишлар киритиш ҳам назарда тутилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1