АсосийDunyo

"Оскар 2018" ўтган йилгидан фарқли равишда ҳеч қандай жанжалларсиз ва ортиқча шов-шувларсиз ўтди

'"Оскар 2018" ўтган йилгидан фарқли равишда ҳеч қандай жанжалларсиз ва ортиқча шов-шувларсиз  ўтди'ning rasmi

Голливудда Америка киноакадемиясининг бош мукофоти бўлган “Оскар”ни топшириш маросими ўз ниҳоясига етди. Мазкур маросим ўтган йилгидан фарқли равишда ҳеч қандай хатоларсиз ва жанжалларсиз ўтди.

Унинг натижаси қуйидагича бўлди:

1. Энг яхши фильм сўзсиз севги намойиш этилган, ҳис-туйғулар чегарасидан ошиб ўтилган “Сув шакли”.

2. Энг яхши актриса Фрэнсис Макдорманд – “Миссурининг Эббинг чегарасида уч билборд” (Милдред Хейз роли учун) .

3. Энг яхши актёр Гэри Олдмен – “Зулмат замонаси” (Уинстон Черчилл роли учун).

4. Энг яхши режиссёрлик иши Гильермо дель Торо – “Сув шакли”

5. Иккинчи пландаги энг яхши актриса Эллисон Женни – “Тоня ҳаммага қарши” (Лавона Голден роли учун ).

6. Иккинчи пландаги энг яхши актёр Сэм Рокуэлл — “Миссурининг Эббинг чегарасида уч билборд” (Жейсон Диксон роли учун)

7. Энг яхши махсус эффектлар Жон Нельсон, Герд Нефцер, Пол Ламберт ва Ричард Р. Гувер – “Тиғ узра югурувчи 2049” фильми

8. Энг яхши анимацион тўлиқ метражли фильм “Коконинг сири” Coco (Ли Анкрич ва Дарла К. Андерсон).

9. Энг яхши оригинал сценарий Жордан Пил – “Йўқол!”фильми

    Бошқа янгиликлар