1

ИИВ йўл ҳаракати хавфсизлиги масаласида бевосита мулоқот ўтказади

ЖАМИЯТ 21.05.2014, 16:45
ИИВ йўл ҳаракати хавфсизлиги масаласида бевосита мулоқот ўтказади

ИИВ Бирлашган таҳририяти ижодий жамоасининг навбатдаги бевосита мулоқоти йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими масалаларига бағишланади.

Бевосита мулоқот 27 май куни соат 10.00дан 12.00гача бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг раҳбарлари ва етакчи мутахассислари иштирок этадилар.

Мазкур мулоқот ички ишлар идоралари фаолиятига доир турли масалалар юзасидан келиб тушаётган саволларни инобатга олган ҳолда уюштирилади, дея хабар беради ИИВ матбуот хизмати.

Уларга қуйидаги телефонлар орқали мурожаат этиш мумкин: 231-41-09, 230-34-07.

Саволлар олдиндан ёзма равишда ҳам қабул қилинади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1