1

CLICK тизимига янги хизмат уланди

ЖАМИЯТ 22.05.2014, 11:25
CLICK тизимига янги хизмат уланди

CLICK тизимига янги хизмат уланди.

Энди CLICK фойдаланувчилари «TAXI 1052» такси чақириш хизматини чақириб, ўзлари ва яқинлари учун йўл хақини комиссиясиз ўз мобил телефонларидан ҳамда пластик карталари ҳисобидан тўлашлари мумкин.

Йўналиш хақини тўлаш учун диспетчер ёки такси ҳайдовчисига ўзингизнинг CLICK-ID ёки CLICK тизимига уланган телефон рақамингизни айтишингиз зарур. Ҳисоб компания томонидан айтилган рақамга киритилади. Уни тўлаш учун фойдаланувчи USSD-менюга кириб, айтилган ҳисоб тафсилотларини текшириши ва тасдиқ кодини териб тўлаши керак, дея хабар беради UT нашри.

Тўлов CLICK тизимига уланган мобил телефон орқали *880# USSD буйруқни терган ҳолда тўланади. Таъкидлаш жоизки, тизимдан фойдаланишда Интернетга кириш ёки қўшимча мобил илова бўлиши шарт эмас.

Тўловларни шунингдек my.click.uz сайтидаги “Шахсий хона” ёрдамида ҳам амалга ошириш мумкин.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1