1

Номаълум эркак актрисанинг Оскар мукофотини ўғирлади

ДУНЁ 06.03.2018, 14:56
Номаълум эркак актрисанинг Оскар мукофотини ўғирлади

Номаълум эркак Оскар мукофоти топширилганидан сўнг актриса Френсис Макдорманднинг ҳайкалчасини ўғирлашга уринди, деб ёзади РБК нашри.

Актриса меҳмонлар билан суҳбатлашаётганда ўғри статуэткани олиб, қочишга уринди.

Макдорманд Facebook саҳифасида ҳайкалчани ушлаган ҳолда видео ҳам қолдиришга улгурди.

Кейинчалик ўғри полиция ҳодимлари томонидан қўлга олинди ва 20 минг АҚШ доллари миқдорида жарима тўлайдиган бўлди. У 47 ёшли Терри Брайант бўлиб чиқди. Полициянинг айтишича у тадбирга чипта орқали кирган.

Ҳайкалча тезда ўз эгасига қайтарилди. Эслатиб ўтамиз, Френсис Макдорманд Оскар мукофотини «Эббинг чегарасидаги уч билборд» фильмидаги бош роли учун олган эди.



Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1