1

Ички ишлар вазири 16 нафар ходимни порахўрлик учун эгаллаб турган лавозимидан озод этди

ЖАМИЯТ 22.05.2014, 15:35
Ички ишлар вазири 16 нафар ходимни порахўрлик учун эгаллаб турган лавозимидан озод этди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Адхам Ахмедбаев сешанба куни Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти бўйича Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг шахсий таркибини йиғди.

Йиғилишда бўлинма ходимлари томонидан порахўрликка йўл қўйилган фактлар намойиш этилди, бу ҳақда Anhor.uz нашри “Новый век” газетасига асосланган ҳолда хабар беради. Тадбир “Туркистон” саройида бўлиб ўтди.

Сарой катта экранида ходимларга видеокамерага яширин равишда суратга олинган порахўрлик ҳолатлари намойиш этилди, суратга олиш ишлари ИИВ тезкор ходимлари томонидан амалга оширилган.

Маълумотлар кўра, ҳужжатли лавҳаларда акс этган 16 нафар ходим, намойиш ниҳоясига етиши биланоқ ишдан бўшатилган.

«ИИВ янги раҳбари ана шундай ходимларга қарши курашишга астойидил бел боғлаган. Бундай тадбирлар доимий равишда амалга ошириб турилади», - дея таъкидлайди нашр.

Эслатиб ўтамиз, Адхам Ахмедбаев Ўзбекистон ички ишлар вазири лавозимига 2013 йилнинг декабрида тайинланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1