1

«Спорт» телерадиоканали ЖЧ-2014 ўйинларини намойиш этадими?

СПОРТ 22.05.2014, 15:59
«Спорт» телерадиоканали ЖЧ-2014 ўйинларини намойиш этадими?

12 июнь куни Бразилияда футбол бўйича жаҳон чемпионати старт олади. Ҳозирча Ўзбекистон Спорт телеканали ушбу мусобақани транслация қилиш ёки қилмаслиги номаълум. 

Uff.uz сайтининг маълумотига кўра, бу борада музокаралар олиб борилмоқда. "Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясидаги норасмий манбаларнинг таъкидлашича, ўзбекистонлик футбол мухлислари Жаҳон чемпионати ўйинларини насиб этса, албатта томоша қилади. Бу масала Миллий телерадиокомпанияда бўлиб ўтган мажлисда муҳокама қилинди ҳамда ижобий якун топишга яқин", - дейилади хабарда. 

Шунингдек хабарда таъкидланишича, агар ЖЧ ўйинлари трансляцияси харид қилинадиган бўлса, Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг Спорт телеканали орқали мундиал ўйинлари ўзбекча шарҳда эфирга узатилади. UzHD канали орқали эса Россиянинг Спорт 1 HD каналида намойиш этиладиган ўйинлар русча шарҳда берилади. 

Юртимизда кабель телевидениеси орқали эфирга узатилаётган, Бразилиядаги ЖЧ ўйинларини трансляция қиладиган Россиянинг ВГТРК каналлари ("Россия", "Россия 2", "Спорт 1", "Спорт 1 HD" )  мундиал пайти вақтинча ўчириб қўйилади.

Нашрнинг қайд этишича, юқоридаги маълумотлар ҳали расман тасдиқлангани йўқ. 

Шанба куни тунда бўлиб ўтадиган Европа чемпионлар лигаси финал учрашуви транслация қилиниш ёки қилинмаслиги ҳам сўроқ остида турибди. Сабаби Атлетико-Реал учрашуви ушбу ҳафта учун тақдим этилган теледастурга киритилмаган. Бироқ Championat.Asia сайтининг хабар беришича, ЕЧЛ финал учрашуви тўғридан-тўғри эфирга узатилади.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1