1

Тошкентдаги ички ишлар таянч пунктлари кечки 01:00 гача фаолият юритиши белгиланди

ЖАМИЯТ 08.03.2018, 07:06
Тошкентдаги ички ишлар таянч пунктлари кечки 01:00 гача фаолият юритиши белгиланди

ИИББ раҳбарияти кўрсатмаси билан Тошкент шаҳридаги барча 453 та таянч пункти эрталабки соат 8:00дан кечки 01:00 гача фаолият юритиши белгиланди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.

Таянч пунктларида фуқаролар профилактика инспекторлари ёки улар йўқлигида маҳалла фаоллари томонидан қабул қилинади.

Туманлардаги мувофиқлаштириш бошқармалари ҳамда жойлардаги ички ишлар бўлимларида сутка мобайнида иш ташкил этилган. Таянч пунктлари фаолияти бўйича таклиф ёки шикоят бўлган тақдирда 1102 ёки 102 қисқа рақамларига қўнғироқ қилиш мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1