1

2014 йилда “Жиззах” МИЗга Хитойнинг 50 миллион доллардан зиёд инвестициялари жалб этилади

ЖАМИЯТ 23.05.2014, 16:32
2014 йилда “Жиззах” МИЗга Хитойнинг 50 миллион доллардан зиёд инвестициялари жалб этилади

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, 2014 йилда “Жиззах” махсус индустриал зонасида Хитой компанияларининг қиймати 50 миллион доллардан зиёд тўғридан-тўғри инвестициялари  иштирокида 15 дан ортиқ қўшма лойиҳа амалга оширилади.

2013  йилнинг март ойида ташкил этилган “Жиззах” махсус индустриал зонаси ҳудудида ҳозирда мобиль телефонлар, қурилиш материаллари ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Мазкур ҳудудда алоҳида солиқ ва божхона режими йўлга қўйилган.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда Хитой капитали иштирокида 466 та корхона фаолият юритади, шулардан 77 таси 100 фоиз Хитой инвестицияси асосида ташкил этилган. Шунингдек, мамлакатимизда ХХР 71 ваколоатхонаси аккредитациядан ўтган.

Сўнгги 6 йил ичида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги савдо айланмаси 6 мартага ўсиб, 2013 йилда 5,2 миллиард АҚШ долларини ташкил қилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1