1

Латвия Президенти Ўзбекистонга ташриф буюради

ЖАМИЯТ 26.05.2014, 11:08
Латвия Президенти Ўзбекистонга ташриф буюради

27-29 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Латвия Республикаси Президенти Андрис Берзиньш расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.

Ташриф доирасида икки давлат раҳбарлари сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама этадилар, долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашадилар.

Музокаралар якунлари бўйича икки давлат раҳбарларининг Қўшма баёнотини қабул қилиш, Ўзбекистон ва Латвия ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорликка оид қатор ҳужжатларни имзолаш мўлжалланмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1