1

Озодбек Назарбеков туфайли «Андижон» - «Насаф» учрашуви бир кунга кечиктирилди

ЖАМИЯТ 26.05.2014, 19:43
Озодбек Назарбеков туфайли «Андижон» - «Насаф» учрашуви бир кунга кечиктирилди

Эртага 27 май куни Ўзбекистон Кубоги доирасида “Андижон” ва “Насаф” клублари ўртасида нимчорак финал учрашуви бўлиб ўтади.

Аслида бу учрашув  28 май санасида бўлиб ўтиши лозим эди. “Андижон” ва “Насаф” клублари ўртасида Ўзбекистон чемпионати ва Кубоги учрашувлари кетма-кет ўтказилгани туфайли, ПФЛ нимчорак финалдаги ўйинни 26 майга кўчирганди.

Аммо бугун Андижондаги “Соғлом авлод” стадионида Озодбек Назарбековнинг концерти ўтказилиши туфайли “Андижон” ва “Насаф” ўртасидаги учрашув вақтини яна суришга тўғри келди. Бу учрашув эртага ўтказилади, дея хабар берди Uff.uz нашри.

Бугун “Насаф” футболчилари Андижонга йўл олишган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1