АсосийJamiyat

Одамлар кўпроқ қайси ташкилотга мурожаат йўллади?

'Одамлар кўпроқ қайси ташкилотга мурожаат йўллади?'ning rasmi

2017 йил якуни бўйича вазирлик ва идоралар кесимида энг кўп мурожаатлар Ички ишлар вазирлигига келиб тушди. Уларнинг сони 134 мингтани ташкил этди, дея хабар беради ЎзА.

Кейинги ўринларда Олий суд – 89 минг; Бош прокуратура – 86 минг; Мажбурий ижро бюроси – 67 минг; Банклар – 66 минг; Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги – 65 минг; Соғлиқни сақлаш вазирлиги – 52 минг; “Ўзбекнефтгаз” – 38 минг; “Ўзбекэнерго” – 27 минг қайд этилди.

Мазкур мурожаатларда кўтарилган асосий муаммолар – уй-жой ва ер ажратиш муаммолари – 14,2 фоиз; меҳнат ва бандлик масалалари – 8,7 фоиз; коммунал хўжалигидаги муаммолар – 7,9 фоиз; суд-ҳуқуқ тизимига оид масалалар – 7,1 фоиз; банк-молия соҳасига доир – 5,5 фоиз; моддий ёрдам кўрсатиш муаммолари – 4,14 фоиз; таълим-тарбия соҳаси билан боғлиқ муаммолар – 3,6 фоиз; алимент ундириш муаммолари – 3,1 фоиз.

    Бошқа янгиликлар