АсосийJamiyat

Самарқандда сайёҳлар учун чўнтак хариталари жорий этилди

'Самарқандда сайёҳлар учун чўнтак хариталари жорий этилди'ning rasmi

Сайёҳларнинг Ўзбекистон бўйлаб мустақил ҳаракатланиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш борасида бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда, деб хабар бермоқда туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Жумладан, Самарқанд вилоятида туристик хариталар ишлаб чиқилган бўлиб, харитада Самарқанднинг барча тарихий-маданий объектлари, меҳмонхоналари, туризм агентликлари, ресторанлари ва бошқа диққатга сазовор жойлари тўлиқ акс эттирилган.

Сайёҳларга янада қулайлик яратиш мақсадида туристик харита чўнтакда олиб юриш учун мўлжалланган, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар