Санкт-Петербургда Ўзбекистон Бош консулхонаси очилди

СИЁСАТ 15.03.2018, 15:23
Санкт-Петербургда Ўзбекистон Бош консулхонаси очилди

14 март куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон бош консулхонасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.

Тадбирда Россия ташқи ишлар вазирлигининг Санкт-Петербург шаҳридаги ваколатхонаси раҳбари В.Запевалов, шаҳар ташқи алоқалар қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи С.Марков, Ленинград вилояти ташқи алоқалар қўмитаси раиси А.Минин, ўзбек диаспорасининг вакиллари ва журналистлар иштирок этди.

Маросимда нутқ сўзлаганлар бош консулхона очилгани чет элдаги Ўзбекистон фуқароларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга, шунингдек Ўзбекистоннинг Россия минтақалари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган муҳим қадам эканлигини таъкидлади.

«Шаҳримиз ҳукумати Ўзбекистон билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга катта эътибор қаратмоқда. Биз ҳамкорликни кенгайтириш, ташрифларни ташкил этишга ўзаро интилишни ва бошқа кўплаб икки томон учун ҳам манфаатли лойиҳаларни юқори баҳолаймиз», — дейди Санкт-Петербург шаҳри ҳокими Георгий Полтавченко ўз табригида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1