1

Қозоғистонлик эксперт: Мамлакатларимиз бир қайиқда

СИЁСАТ 15.03.2018, 15:32
Қозоғистонлик эксперт: Мамлакатларимиз бир қайиқда

“Казинформ” халқаро ахборот агентлиги Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар институти директори ўринбосари Санат Кушкумбоевнинг Қозоғистон-Ўзбекистон ҳамкорлиги истиқболлари борасидаги фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди, деб ёзади ЎзА.

2017 йилда икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари янги босқичга чиққани, сиёсий, иқтисодий муносабатлар фаоллашгани, бу эса Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарларининг амалга оширган самарали ташрифлари, олий даражада ўтказилган кўплаб учрашувлар маҳсули эканлигини таъкидлаган С.Кушкумбоев. Шунингдек, мамлакатларимиз ўртасидаги савдо айланмаси қарийб 2 миллиард долларни ташкил этгани, Президентлар бу кўрсаткични 2020 йилгача 5 миллиард долларга етказиш вазифасини қўйганини ҳам қайд этган у.

“Ўзбекистоннинг 32 миллионга яқин аҳолиси бор. Бу улкан ва кенг кўламли бозор, меҳнат ресурслари дегани. Шунингдек, мамлакатнинг қулай иқлим шароити йил бўйи мева ва сабзавот етиштириш имконини беради. Шу билан бирга Ўзбекистон автомобилсозлик соҳасида юқори салоҳиятга эга. Нафақат енгил автомобиллар, балки юк ва йўловчи ташувчи техникалар ҳам ишлаб чиқарилмоқда. Айни вақтда Ўзбекистон ўз ҳудудини саноатлаштириш бўйича йирик лойиҳаларни амалга оширмоқда. Деярли ҳар бир ҳудудда эркин иқтисодий зоналарни ташкил қилинаётир” дея эскперт Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришда айни шу жиҳатларга эътибор қаратиш лозимлигига тўхталган.

“Минтақада хавфсизликни таъминлаш ва мустаҳкамлаш борасида ҳам Қозоғистон ва Ўзбекистон ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириши зарур. Аслида бу масалада мамлакатларимиз бир қайиқда” дея С.Кушкумбоев хулоса қилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1