Қирғизистон Республикаси Боткен вилояти губернатори А.Холмурзаев раҳбарлигидаги меҳмонлар Фарғона туманидаги “Водил” назорат-ўтказиш масканида вилоят раҳбарияти ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида меҳмондўстлик анъаналарига мувофиқ карнай-сурнай садолари билан кутиб олинди.
Вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган учрашувда икки давлат ўртасидаги муносабатлар янги босқичга кўтарилганлиги алоҳида таъкидланди.
Делегация аъзолари Фарғона вилоятининг иқтисодий салоҳияти ҳамда диққатга сазовор жойлари билан яқиндан танишди. Вилоят марказидаги Ислом Каримов номидаги Театр концерт саройи, ёпиқ сузиш ҳавзаси, “Истиқлол” марказий ўйингоҳи, ҳайвонот боғи ва бошқа жойларга саёҳат меҳмонларда катта таассурот қолдирди.





