1

Шавкат Мирзиёев Миллий гвардия бўлинмаси фаолияти билан танишди

СИЁСАТ 18.03.2018, 21:06
Шавкат Мирзиёев Миллий гвардия бўлинмаси фаолияти билан танишди

Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташрифи ниҳоясида Миллий гвардия бўлинмаси фаолияти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тизимда амалга оширилаётган ишлар, ҳарбийларга яратилаётган шароитлар ҳақида ахборот берилди. Қўшинларнинг қурол-аслаҳа ва алоқа воситалари таъминланиши, ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарлигига эътибор қаратилди.

Ўзбекистон Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони вазиятни доимий таҳлил қилиш, хатарларнинг олдини олдини олиш, жамоат хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича кўрсатмалар берди. Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур каби буюк саркардаларимиз ҳарбий маҳоратини ўрганиш, ўқув-тактик методикани ривожлантириш, ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний ва руҳий тайёргарлигини ошириш зарурлигини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев замонавий ҳарбий техника ва қурол-яроғларни кўздан кечирди. Таклиф этилаётган ҳарбий кийимлар билан танишди.

Ҳарбий либослар миллийлигимизни акс эттирадиган, тарихда қоладиган бўлиши керак. Шунинг учун бу масалани ҳар томонлама ўйлаш, лойиҳаларни халқ муҳокамасига қўйиш зарур, деди давлатимиз раҳбари.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятига ташрифи ниҳоясига етди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1