АсосийJamiyat

Байрам арафасида Тошкент-Самарқанд йўналиши бўйича қўшимча рейслар қўйилди

'Байрам арафасида Тошкент-Самарқанд йўналиши бўйича қўшимча рейслар қўйилди'ning rasmi

Наврўз байрами муносабати билан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналиши бўйича 20 март куни қўшимча рейсларни амалга оширади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.

Парвозлар қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:

HY41 Тошкент — Самарканд, жўнаш вақти — 19:30, етиб келиш вақти — 20:15.

HY42 Самарқанд — Тошкент, жўнаш вақти — 21:00, етиб келиш вақти — 21:45.

Олдинроқ авиакомпания Наврўз муносабати билан чипта нархларига 18—22-март кунлари 30 фоиздан 50 фоизгача чегирмалар жорий қилгани ҳақида хабар берилган эди.

    Бошқа янгиликлар