АсосийJamiyat

Самарқандлик имом Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳолидан хабар олди

'Самарқандлик имом Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳолидан хабар олди'ning rasmi

Самарқанд туманидаги «Имоми Аъзам» жомеъ масжиди имом хатиби А.Пўлатов ташаббуси билан ҳомийларни жалб қилган ҳолда қатор хайрия ишлари амалга оширилди. Бу ҳақда ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги хабар бермоқда.

Жумладан, Самарқанд шаҳридаги 1-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳолидан хабар олинди. Уларни ўқишга, илм олиб ўз касбининг етук мутахассислари бўлишга қизиқтирилди, ҳаётий мисоллар ила мурғак қалблар руҳлантирилди. Шунингдек, 140 нафар тарбияланувчи учун зиёфат дастурхони ташкил этилди.

Бундан ташқари, имом хатиб ташаббуси билан ёнғин сабабли уйига жиддий талофат этган Самарқанд туман Жўй-Сой маҳалласида яшовчи Ш.Э.га қурилиш моллари ва моддий кўмак, Самарқанд туман Конигил маҳалласида яшовчи жигар касаллиги (эхинококк) билан оғриган фуқаро К.Сга дори дармон учун моддий ёрдамлар кўрсатилди.

    Бошқа янгиликлар