АсосийJamiyat

"Тоштурма" бузиб ташланади, ўрнида замонавий хиёбон бўлади

'"Тоштурма" бузиб ташланади, ўрнида замонавий хиёбон бўлади'ning rasmi

Ҳукуматнинг 22 мартдаги фармойишига асосан Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Наманган кўчаси 1-уй манзилида жойлашган 1-сон ҳибсхонаси жойлашган бино ва иншоотлар Тошкент шаҳар ҳокимлигига ўтади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram канали хабар қилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлигига мазкур объектни уч ой муддатда бузиш ва бузишдан бўшаган ер майдонини ободонлаштириш ва унда барча инфратузилма объектлари мавжуд бўлган замонавий хиёбон (дам олиш маскани) барпо этиш вазифаси юкланди.

Эслатиб ўтамиз, халқ орасида “Тоштурма” номи билан машҳур бўлган мазкур ҳибсхона январь ойида Зангиота туманига кўчирилган эди.

    Бошқа янгиликлар