Кения Олимпия термасини қабул қилди. Унда 1:0 ҳисоби қайд этилди ва Ўзбекистон ёшларининг ғалабаси билан якунланди.
Ўтган ҳафтада бу жамоалар ўртасида биринчи ўйин бўлиб ўтганди ва унда африкаликлар бизни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратишганди. Бу сафар термамиз яхшироқ ўйнади ва буни натижа ҳам кўрсатиб берди.
17000 мингдан зиёд мухлислар қаршисида тўп сурган футболчиларимиз ёмон таассурот қолдиришмади. Шунақа ўйинлар жуда керак эканлигини кўрдик ва улар давомий бўлишига умид қилиб қоламиз.
Чунки, ажаб эмас мазкур термамиз келажакда миллий терма жамоамизга асос бўлиб хизмат қилса.
Мураббийлар штабига бўлса, ўйлаш ва хулоса қилиш учун бу икки ўйин етарли ҳисобланади.
Ўртоқлик урашуви
Ўзбекистон ОТЖ – Кения ОТЖ 1:0
Гол: Турсунов (90+7)
Ўзбекистон ОТЖ: Раҳим Давронов, Достон Турсунов, Ислом Қобилов, Ҳожиакбар Алижонов, Аббос Отахонов, Азизғон Ғаниев, Абдужамол Исроилов, Азиз Турғунбоев, Нурилло Тўхтасинов, Бобур Абдухолиқов, Забиҳилло Ўринбоев (Ислом Кенжабоев 46).
Кения ОТЖ: Ожванг Тимоти, Майк Эванс Кибваге, Омвенга Тимти Балтон, Окуму Йозеф Стенли, Амаи Атариза, Йида Свен, Иброҳим Шамби Рамазони, Одненйи Жафари Овитти, Касути Клифф Коробои, Огинга Берард Очиенг, Мутамба Пистоне Вунйоли.
Огоҳлантиришлар: Свен (20), Тимоти (32).






