Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш ва зиёрат-саёҳат йўналишларни янада кенг оммалаштириш мақсадида Миллий авиакомпаниянинг Куала-Лумпур шаҳридаги ваколатхонаси Малайзиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда Жануби-ғарбий Осиёда етакчи “МАТТА FAIR

Ташкилотчиларнинг маълумот беришича, ярмаркада 1353 та стенд намойиш этилган бўлиб унда 250 дан ортиқ туристик компания ва ташкилотлар иштирок этишди. 3 кун давом этган ярмаркага 106 мингдан ортиқ киши ташриф буюрган.
«Uzbekistan Airways»нинг хизматлари ва авиацион имкониятлари Миллий авиакомпания Куала-Лумпур шаҳридаги ваколатхонаси ҳамда «IBC Tours and Travels» билан ҳамкорликда намойиш этилди. Ярмарка қатнашчилари ўртасида Куала-Лумпур-Тошкент-Куала-Лумпур йўналиши бўйича иккита авиачипта ютиб олиш бўйича танлов ўтказилди.

«MATTA FAIR» Ярмаркаси доирасида Миллий авиакомпания вакиллари, Ўзбекистоннинг Малайзия элчихонаси ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари Малайзия туриндустирия вакиллари билан учрашишди.
Учрашув давомида икки томонлама манфаатли ҳамкорлик истиқболлари ва шу йилнинг сентябрь ойида MATTA FAIR доирасида бўлиб ўтадиган туристик ярмаркаларда «Welcome to Uzbekistan” ягона бренди билан қатнашиш ҳақида келишиб олинди.






