АсосийSport

Индзаги «Милан» бош мураббийи этиб тайинланди

Филиппо Индзаги «Милан» клуби бош мураббийи этиб тайинланди, дея хабар беради клуб расмий сайти.

40 ёшли мутахассис клуб билан 2016 йилгача шартнома имзолади. Олдинроқ у «Милан» ёшларини бошқарган эди.

«Милан»нинг аввалги бош мураббийи Кларенс Зеедорф кўпчиликнинг фикрига кўра жамоани ғалабали йўлга қайтарган бўлса-да, ўз лавозимидан озод этилди.

2013/14 мавсум якунларига кўра «Милан» Италия чемпионатида 8-ўринни қўлга киритди.

    Бошқа янгиликлар