АсосийDunyo

Теҳронда ўлик дарахтлар санъат асарига айлантирилмоқда

'Теҳронда ўлик дарахтлар санъат асарига айлантирилмоқда'ning rasmi

Теҳрон шаҳар ҳокимиятининг расмий сайтидаги хабарга кўра, Теҳроннинг Валиаср кўчасидаги (Яқин Шарқдаги энг узун кўчалардан бири) бир нечта ўлик дарахтлар ёғоч ўймакорлари томонидан турган жойида гўзал санъат асарига айлантирилди, деб ёзади islom.uz нашри.

«Дарахистон» номини олган бадиий тадбир «Баҳористон» номли арт-тадбирлар мажмуининг бир қисми бўлиб, у Теҳрон шаҳрини баҳорга тайёрлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

Ушбу маданий тадбир доирасида моҳир ёғоч ўймакорлари қадимий ўлик дарахтларни ўхшаши йўқ санъат обидаларига айлантирмоқдалар.

    Бошқа янгиликлар