1

Андижонда 17 та янги китоб дўкони очилди

ЖАМИЯТ 28.03.2018, 11:11
Андижонда 17 та янги китоб дўкони очилди

Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси ҳамда унинг туман ва шаҳар бўлимлари томонидан секторлар доирасида китоб дўконлари ташкил этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

ЎзА хабарига кўра, вилоят бўйича 17 китоб дўкони ташкил этилиб, турли китоблар савдоси йўлга қўйилди. Бундан ташқари, Қўрғонтепа туманида икки тадбиркорга китоб дўкони қуриш учун ер майдони ажратилишига амалий ёрдам кўрсатилди.

Андижонда 17 та янги китоб дўкони очилди

Туман ва шаҳарларда ташкил этилган китоб дўконларида турли йўналиш ва мавзулардаги китоблар сотилмоқда. Янги китоб дўконлари фаолияти йўлга қўйилиши билан 17 нафар фуқаро доимий иш ўрнига эга бўлди.

3.JPG

– Вилоят ички ишлар бошқармаси ташаббуси билан Асака туманида "Бир китобхонга бешта янги китоб" шиори остида акция ўтказилди, – дейди Асака тумани ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник Содиқжон Усмонов. – Акция давомида туман ички ишлар бўлими томонидан умумтаълим мактаблари ахборот-ресурс марказлари ҳамда янги ташкил этилган китоб дўконига ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналари, шунингдек, болажонлар учун эртак китоблар, услубий қўлланмалар тақдим этилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1