Кемероводаги фожиадан сўнг Тошкентдаги барча савдо марказлари ёнғин хавфсизлигига ёппасига текширувдан ўтказилади

ЖАМИЯТ 28.03.2018, 12:00
Кемероводаги фожиадан сўнг Тошкентдаги барча савдо марказлари ёнғин хавфсизлигига ёппасига текширувдан ўтказилади

Россиянинг Кемерово шаҳридаги фожиадан сўнг Тошкентдаги барча савдо марказлари ёнғин хавфсизлигига ёппасига текширувдан ўтказилади. Бу ҳақда Sputnik нашри хабар берди.

Хабарда, Тошкент шаҳар ҳокимлигида доимий фаолият юритувчи, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва «Ўзэнергоназорат» ходимларидан иборат комиссия, барча савдо марказлари бу борада тегишли таклифлар тайёрламоқда, дея қайд этилган.

«Тошкент шаҳар ёнғин хавфсизлиги бошқармаси одам гавжум жойларда хавфсизликни таъминлаш бўйича доимий фаолият олиб бормоқда. Бир неча кун олдин Кемеровода даҳшатли фожиа юз берди. Шу сабабли, мутахассисларимиз савдо марказлари ва шунга ўхшаш объектларини қўшимча ёнғин-профилактика текширувидан ўтказишни режалаштиришган. Биз яна бир бор уларнинг хавфсизлигига амин бўлмоқчимиз. Бу ерда ҳамма нарса муҳим», — деди Тошкент ИИББ Ахборот-мультимедиа маркази раҳбарининг ўринбосари Ирина Сайфутдинова.

Сайфутдиновага кўра, мутахассислар ёнғин сигнализацияси ишлаши, хабар тарқатиш тизими, тутун йўқотиш тизими ва фавқулодда ҳолатларда бинони тезкор тарк этиш йўлларига ҳамда уларда кўрсатгичлар бўлишига алоҳида эътибор беради. Шунингдек, савдо марказлари ходимларининг фавқулодда ҳолатларга тайёрлиги кўриб чиқилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1