АсосийJamiyat

Ўзбекистонда зилзила қайд этилди

'Ўзбекистонда зилзила қайд этилди'ning rasmi

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг маълумотига кўра 30 март куни Тошкент вақти билан соат 03:54 да Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ер силкиниши қайд этилди.

Зилзила маркази Тошкент шаҳридан 360 км узоқликда жанубий йўналишда Тожикистон Республикаси ҳудудида жойлашган.

Зилзила магнитудаси марказда 5,8 баллни ташкил этди. Зилзила кучи Тошкент шаҳрида, Самарқандда, Сирдарёда, Фарғонада, Наманганда, Андижонда, Жиззахда, Қашқадарёда 2 баллни, Сурхондарёда 2—3 баллни ташкил этди.

Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмади.

Талафотлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.

    Бошқа янгиликлар