Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида оиладаги нотўғри тарбия болани ўғриликка чорлади.
2018 йил 24 март куни Т.Убайдуллаев ИИБга мурожаат қилиб, 2018 йил январь ойидан 23 март кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, девор ошиш йўли орқали уйига кириб, заргарлик ва бошқа буюмларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Гулистон тумани “Зарбдор” МФЙда яшовчи, мактаб ўқувчиси 15 ёшли Б.Х содир этганлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси берган хабарга кўра, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






