1

Россия қатор давлатлар дипломатларини чиқариб юбормоқда

ДУНЁ 31.03.2018, 07:18
Россия қатор давлатлар дипломатларини чиқариб юбормоқда

"Скрипал иши" туфайли қатор мамлакатлар Россия дипломатик ваколатхоналари вакилларини чиқариб юборган эди. Бу чораларга жавоб тарзида Москва ҳам қатор мамлакатлар дипломатларини чиқариб юбормоқда.

Россия дипломатларини чиқариб юбораётган Ғарб мамлакатларига албатта жавоб қайтаради, деди Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров.

"Жавоб қайтарамиз, шубҳа қилманг, чунки бундай сурбетликни ҳеч ким кўтармайди ва биз ҳам шу жумладан", — деди Лавров журналистларга.

Ушбу чоралар жавоб чораси характерига эга. Хусусан, Россияни 13 нафар Украина дипломатлари, тўрт нафар Польша, уч нафардан Литва ва Чехия ҳамда бир нафар Латвия дипломатлари тарк этишлари лозим.

Шунингдек, Нидерландия дипломатик миссиясининг икки ходими, бир нафар Швеция ходими ҳамда Эстония ҳарбий атташеси Тоомас Педа тарк этади.

Уларнинг барчаси 5-7 апрел саналарига қадар Россиядан чиқиб кетишлари лозим.

Шунингдек, Россия ТИВ Лондондан дипломатлар ва маъмурий ходимлар сонини Британияда фаолият юритаётган россияликлар сонига тенглаштиришни талаб қилмоқда. Бу учун Лондонга бир ой вақт берилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1