АсосийJamiyat

Тошкентда чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш учун тарифлар оширилди

'Тошкентда чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш учун тарифлар оширилди'ning rasmi

“Махсустранс” давлат ишлаб чиқариш бошқармаси 2018 йилнинг 1 апрелидан қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш бўйича тарифлар оширилганини маълум қилди.

Мазкур тариф қиймати хонадонда истиқомат қилувчи ҳар бир киши, яъни жисмоний шахс учун 3900 сўм деб белгиланди. Илгари бу миқдор 3500 сўм эди.

Бюджет ва хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар учун бу борадаги тариф ҳар бир куб метр қаттиқ маиший чиқинди учун 46788 сўм 30 тийин этиб белгиланди. Олдин унинг нархи 41,9 минг сўм эди.

Ахлатларни ташиб кетиш тарифи эса 17484 сўм 22 тийинга қадар оширилди.

Бунгача тарифлар 2017 йил 1 сентябрда оширилган эди.

    Бошқа янгиликлар