Тайланд маъмурияти Аюттайи туристик комплексига киришни чегаралаб қўйишга мажбур бўлди, дея маълум қилмоқда РИА Новости нашри.
Бунга сабаб – кўҳна Сиам қироллигининг пойтахти Айюттайида кечган воқеалардан сўйловчи “Love Destiny” (“Тақдир муҳаббати”) сериалининг аҳоли ўртасида машҳурлигидир.
Ҳозирда қадамжони кунига ўнг мингга яқин туристлар зиёрат қцилишмоқда. Аммо сайёҳлар қоидаларга амал қилмаяптилар: улар деворларга осилиб чиқишади, бу эса иморатларнинг нураб, емирилишига сабаб бўлмоқда.







