1

Россия Жанубий Корея устидан ғалаба қозона олмади (ВИДЕО)

СПОРТ 18.06.2014, 09:55
Россия Жанубий Корея устидан ғалаба қозона олмади (ВИДЕО)

Бразилияда давом этаётган футбол бўйича жаҳон чемпионати иштирокчилари 1-турни якунлаб, 2-тур учрашувларини ўтказишни бошлашди.

“H” гуруҳида Россия Жанубий Корея терма жамоаси 1:1 ҳисоби билан дуранг натижани қайд этди.

Ушбу учрашувни 1-турнинг энг зерикарли учрашуви деб атасак муболаға бўлмайди. Голлар 2-бўлимда киритилди.  Аввалига 68 дақиқада Ли Гин Хонинг кучсиз зарбасини Акинфеев ўтказиб юборган бўлса, заҳирадан майдонга тушган Кержаков 74 дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Шу ҳисоб ўйин охиригача сақланиб қолди.

Шу гуруҳнинг қолган икки вакиллари Белгия Жазоир терма жамоаси устидан қийинчилик билан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.      

“А” Гуруҳи вакиллари Бразилия ҳамда Мексика терма жамоалари эса 2-тур учрашувларини бошлаб беришди. Ушбу учрашувда ҳисоб очилмаган бўлсада, ўйин анча қизиқарли кечганини қайд қилиб ўтиш лозим.

Бугун 21:00 да Австралия-Голландия, 00:00 да Испания-Чили ва 03:00 да Камерун-Хорватия учрашувлари бўлиб ўтади.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1