Италия мағлубиятга учради ва бошқа натижалар (ВИДЕО)

СПОРТ 21.06.2014, 09:58
Италия мағлубиятга учради ва бошқа натижалар (ВИДЕО)

Бразилияда давом этаётган футбол бўйича жаҳон чемпионати иштирокчилари 2-тур учрашувларини ўтказишмоқда.

Кеча “Д” гуруҳи вакиллари Италия ҳамда Коста-Рика терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Коста-Рика футбол оламини ҳайратга солишдан тўхтамаяпти. Улар Италия терма жамоаси устидан 1:0 ҳисобида ғалабага эришиб, иккинчи турдан сўнг 6 очко билан гуруҳ босқичидан муддатидан аввал чиқишди.Гуруҳда Италия ҳамда Уругвай терма жамоалари имкониятлари сақланиб турган бўлса, Англияда гуруҳдан чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди.

“Д” гуруҳи

Коста-Рика 2-6

Италия 2-3

Уругвай 2-3

Англия 2-0

Франция Швейцария терма жамоаси устидан йирик 5:2 ҳисоби зафар қучиб, “Е” гуруҳи пешқадамига айланди.

Ушбу гуруҳнинг қолган вакиллари Гондурас-Эвкадор терма жамоалари ўртасидаги учрашувда эквадорлик футболчиларнинг қўли баланд келди - 2:1.

“Е” гуруҳи

Франция 2-6

Эквадор 2-3

Швейцария 2-3

Гондурас 2-0

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1