АсосийDunyo

Ҳиндистонда йирик Ислом маркази очилади

'Ҳиндистонда йирик Ислом маркази очилади'ning rasmi

Телангана штати бош вазири Чандрашекар Рао Ҳайдаробод шаҳрида Ислом маданий кенгашлари халқаро маркази очилишига ваъда берди, деб ёзади islom.uz нашри.

Лойиҳа учун қарийб 2.5 гектар ер ажратилган бўлиб, 600 минг АҚШ доллари сармоя киритилиши белгиланган.

Маълум қилинишича, мазкур марказ хизматлари турли ҳил ёш, эътиқод ва миллат вакилларига йўналтирилган бўлиб, аммо у ердаги барча шарт-шароитлар Ислом қонунлари асосида ташкиллаштирилган бўлиши кўзда тутилган. Ушбу даргоҳнинг асосий мақсадлари этиб Ислом динини тарғиб этиш, динлараро ҳамжиҳатлик, ҳинд ёшларига касб-ҳунар ўргатиш белгиланган.

    Бошқа янгиликлар