Ўзбекистон Президенти матбуот котиби Комил Алламжонов ижтимоий соҳа ходимларининг ободонлаштириш ишларига жалб этилаётгани ва айрим жойларда кўзбўямачиликка йўл қўйилаётгани бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида брифинг ўтказади. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Алламжоновнинг билдиришича, брифингни бугун соат 15.00да "O"zbekiston 24" телеканали ва Президент матбуот хизматининг Facebook'даги расмий саҳифаси орқали томоша қилиш мумкин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 13 апрель куни Сирдарё вилоятига ташрифи вақтида вилоят фаоллари билан ўтказилган йиғилишда ўзининг ҳудудларга ташрифи арафасида уюштириладиган кўзбўямачиликлар тўғрисида кескин фикр билдирганди.






