1

Фарғона вилояти ҳокими ободонлаштириш ишларига коллеж ўқитувчиларини жалб этилганини тан олди

ЖАМИЯТ 17.04.2018, 20:36
Фарғона вилояти ҳокими ободонлаштириш ишларига коллеж ўқитувчиларини жалб этилганини тан олди

Вазирлар Маҳкамасида жамоат ишларига мажбурий жалб қилишни тақиқлаш, бу борада раҳбарлар масъулиятини оширишга бағишланган йиғилиш давом этмоқда, деб хабар бермоқда ЎзА.

Йиғилишда Фарғона вилояти ҳокими Фарғона ва Марғилон шаҳарларидаги ободонлаштириш ишларига ободонлаштириш ходимлари етарли бўла туриб коллеж ўқитувчиларини жалб этилганини тан олди. Вилоятга ажратилган 84 миллиард сўмдан фақат 5 миллиард ўзлаштирилганини қайд этди.

Ваъда бераман, таълим, тиббиёт ва бошқа бюджет ташкилотлари вакиллари мажбурий меҳнатга жалб этилса чора кўрилади, деди ҳоким.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1