1

Ўзбекистон фахрийларини “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирлаш маросими бошланди

ЖАМИЯТ 18.04.2018, 12:03
 Ўзбекистон фахрийларини “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирлаш маросими бошланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги «Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига асосан мамлакат тараққиёти учун фаол хизмат кўрсатган фуқаролар Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Республика бошқаруви томонидан тақдирланиб борилади.

Айни пайтда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик катта театрида юрт тинчлиги ва равнақига муносиб ҳисса қўшган бир гуруҳ замондошларимизни “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирлаш маросими бошланди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Ёшлар, ота-оналар, фаол жамоатчилик, давлат ва нодавлат ташкилоти вакиллари иштирок этаётган тадбир тафсилотларини ёритишда давом этамиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1