Тошкент шаҳрининг Миробод туманида 17 апрель куни соат 21.05ларда, Сергели тумани Қўшқўрғон кўчаси 29-уйда яшовчи, 1999 й.т. С.Зиявутдинов ишонч қоғози билан бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашинасини Нукус кўчаси 100-уй олдида ҳайдаб кетаётиб бошқарувни эплай олмай йўл четидаги симёғочга урилиб тўқнашув содир этган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бремоқда.
Натижада автомашина ҳайдовчиси, С.Зиявутдинов ва унинг икки нафар йўловчилари, жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар ҳамда, яна бир йўловчиси, 2005 й.т. Ё.Зиявутдинов жароҳат олиб касалхонага келтирилганида вафот этган.






