1

Шуҳрат Аббос қазо қилибди (Хайрулла Ҳамидовдан марсия)

ЖАМИЯТ 26.04.2018, 10:05
Шуҳрат Аббос қазо қилибди  (Хайрулла Ҳамидовдан марсия)

Жон халқумга аста келибди,
Тақдир ҳақдир, неки билибди.
«Маҳаллада дув-дув гап», дўстлар,
Шуҳрат Аббос қазо қилибди.

Буюк зотлар бир-бир кетяпти,
Қазо келиб, қадар битяпти.
Кўзда ёшим. Атрофга боқдим,
Хулоса бир: умр ўтяпти.

Нурли бўлсин энди манзиллар,
Маҳзун боқар самимий диллар.
Энди гуллар қўйнида ётсин,
Умрин қучди «оловли йўллар»,
Ўта азоб, синовли йўллар.

Ер тўлармиш, фазо кулибди,
Ким савобни жазо билибди.
Хиралашди оинаи жаҳон -
Шуҳрат Аббос қазо қилибди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1