АсосийJamiyat

Андижонлик 30 нафар уруш қатнашчисига тилла соатлар совға қилинди

'Андижонлик 30 нафар уруш қатнашчисига тилла соатлар совға қилинди'ning rasmi

Андижонлик 30 нафар уруш қатнашчисига Президент номидан бир марталик пул мукофоти ҳамда тилла суви юргизилган соатлар тантанали равишда топширилди, деб хабар бермоқда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Тадбир кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар ҳамда ҳарбий хизматчилар иштирокида ўтказилди. Уруш ва меҳнат фахрийларига байрамона дастурхон ёзилди. Уларга ҳурмат ва эхтиром кўрсатилди. Ташриф буюрган мактаб ва коллеж ўқувчилари ҳамда фахрийлар учун қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника кўргазмаси намойиш этилди. Шу билан бирга кекса авлод вакиллари ёшларга босиб ўтган ҳаёт йўллари, турмуш сабоқлари ҳамда уруш хотираларини сўзлаб берди. Мустақиллик, тинчлик бебаҳо неъмат эканлиги, уни асраб-авайлаш ва она Ватан тақдирига дахлдорлик ҳисси билан яшаш ҳар бир инсоннинг муқаддас бурчи эканлиги таъкидланди.

"Байрамона тадбир якунида Андижон гарнизони ҳарбий оркестри ҳамда эл ардоғидаги хонандалар томонидан концерт дастури тақдим этилди. Тадбирда совғаларни Мудофаа вазирининг ўринбосари полковник А. Икрамов ҳамда Андижон вилояти ҳокими Ш. Абдураҳмонов топширди", - дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар